АЛЬБИНИЗМ

АЛЬБИНИЗМ (лот. albus — оқ) — одам ва ҳайвонлар териси ва кўзининг рангдор пардасида пигментнинг (юксак ўсимликлар танаси ёки органларининг бир қисмида яшил рангнинг) бўлмаслиги. Альбинизм — ирсий белги бўлиб, пигмент (меланин, хлорофилл) синтезига тўсқинлик қилувчи рецессив геннинг гомозигот ҳолатга ўтиши ёки хлоропластларда содир бўладиган ирсий ўзгаришлар (қ. Цитоплазматик ирсият) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Рангини йўқотган организмлар альбинослар дейилади. Альбинослар 20000—40000 одамдан биттасида учрайди. Лаб. ҳайвонлари — каламуш, сичқон, қуёнларнинг тоза альбинос линиялари тадқиқот ишларида фойдаланиш мақсадида боқилади.