АЛБАН ҚУЗҒОЛОНИ

АЛБАН ҚУЗҒОЛОНИ (1912) — албан халқининг Туркия ҳукмронлигидан халос бўлиш мақсадида кўтарган умумхалқ қўзғолони; унда христианлар б-н бирга мусулмон аҳоли ҳам иштирок этди. Шим. Албаниянинг тоғли туманларида яшовчи деҳқонларнинг март ойидаги чиқишлари билан бошланган. Авг. ўрталарига келиб қўзғолончилар Дибру, Эльбасан, Пермети ва б. шаҳарларни эгаллашган. Бироқ қўзғолонга май ойидан бошлаб раҳбарликни қўлга олган заминдорлар (Ҳасан Приштина ва б.) албанларнинг миллий манфаатларига хилоф равишда Туркия ҳукумати билан битим имзолаганлар. Унга кўра, Туркия Албанияга чекланган мухторият беришни ваъда қилган.