АЛАУНПАЯ

АЛАУНПАЯ, Аломпра (1714-1760) — Бирма (ҳоз. Мьянма) ҳокими (1752 й. дан). Конбаун сулоласининг асосчиси. Тарқоқ Бирмани бирлаштириб, ягона, кучли, марказлашган давлатга айлантирган. Бирма пойтахти — Рангун ш. га асос солган (1755).