АЛАШАНЬ

АЛАШАНЬ — Хитойнинг шим. даги чўл, Наньшань тоғларидан шим.-шарқда. Майд. қарийб 170 минг км2. А. нинг ер юзаси паст тоғлар, қумли ва тошлоқ ерлардан иборат тўлқинсимон текислик. Катта қум массивлари кўчиб юради, бал. 250 м гача барханлар ҳосил қилади. Бал. 820 м дан (шим.-ғарбида) 1660 м гача (жан. да). Иқлими континентал, янв. ойида т-ра — 6,8°, — 12, Г, июлники 22,6° — 26,1°. Ёғин кам ёғади (200 мм гача). Энг йирик дарёлари — Эдзин-Гол (Жошуй), Шуйхэ. Катта кўли — Сого-Нур. Алашаньда гил тупроқли пастлик жойларда шўрхоклар, тақирлар учрайди. Асосий ўсимликлари: жузғун, ёввойи пиёз, саксовул ва турли хил ўтлар. Аҳоли сийрак, асосан кўчманчи чорвадорлар яшайди.