АЛАШАНЬ

АЛАШАНЬ, Хэланьшань — Хитойнинг Ганьсу провинциясидаги тоғ тизмаси, Алашань чўлининг жан.-шарқий чеккасида. Шим. дан жан. га 270 км га чўзилган. Энг баланд нуқтаси 2855 м. А. тупроғи унумдор ва аҳоли зич яшайдиган Хуанхэ водийсини Алашань қум чўлидан ажратиб туради. Алашаньнинг юзаси тошлоқли чала чўлдан иборат. Чала чўл ва дашт ўсимликлари ўсади. Кумир кони бор.