АЛАНГАЛАНИШ

АЛАНГАЛАНИШ — ёнишни вужудга келтирувчи жараён; ёнувчи модданинг бирор иссиқлик манбаи (аланга, қизиган жисм, электр учқуни) таъсирида ўт олиб, ёлқинланиб ёниши. Алангаланиш ёнилғининг ўз-ўзидан ўт олишидан фарқ қилади; ташқи манба таъсирисиз қизиб ўт олиш ўз-ўзидан Алангаланиш дейилади. Mac, суюқликларда Алангаланиш икки босқичда кечади, дастлаб суюқлик буғланади, кейин яна қиздирилса, буғ-ҳаво аралашмаси ҳосил бўлиб алангаланади. Суюкликнинг алангаланиши учун етарли паст т-ра Алангаланиш т-раси дейилади. Алангаланиш т-раси ёнилғининг ўз-ўзидан Алангаланиш т-расидан бирмунча юқори бўлади. Ёпиқ идишдаги ёнилғининг А. т-расига қараб суюқ ёнилғилар ўт олиш хавфи жиҳатидан синфларга бўлинади ва шунга яраша алангаланмаслик чора-тадбирлари кўрилади (қ. Ёниш).