АЛАМУТ

АЛАМУТ — Қазвин (Эрон) ш. нинг шим.-ғарбида, Элбурс тоғидаги қалъа. Исмоилийлар мазҳабининг махфий тариқати бўлган ҳашшошийлар бошлиғи Ҳасан Саббоҳ 1090 й. босиб олган. Ниҳоятда мустаҳкам деб ҳисобланган бу қалъани тариқатнинг махфиятини сақлаш мақсадида ўзига қароргоҳ қилган. Ҳасан Саббоҳнинг махфий фидоий айғоқчилари шу ердан топширик олиб, ўша вақтдаги подшоҳ, халифа ва ҳокимларга тахдид солган. Шу сабабли бу қалъа 11-а. охири ва 12-а. бошларида қотиллар ва ур-йиқитчилар маркази деган ном билан машҳур бўлган. Аламут 1090—1256 й. даҳашшошийлар маркази бўлиб турди. 1256 й. А. флокухоннинг аскарлари томонидан эгалланиб вайрон қилинган.