АЛАМДОР

АЛАМДОР — ҳарбий сафар ёки муҳораба чоғида бирор бўлинма, фавж ёки қисмнинг жанговар байроғини кўтариб юрувчи, байроқдор, яловбардор. 16 – а. га мансуб эски ўзбек тили обидаларида, жумладан «Бобурнома»да қайд этиб ўтилган.