АЪЛАМ

АЪЛАМ (араб. — билағон, энг олим) — диний-ҳуқуқий масалалар юзасидан фикр берувчи диний амалдор. Одатда, муфтийлар тузган фатво ёки ривоятга Аълам муҳр босгач, у кучга кирган ва қозилар ўша ҳужжат асосида ҳукм чиқарган. Бухоро хонлиги даврида ҳар бир қози ёнида Аълам бўлган.