АЛАЖАХЁЮК — Бўғозкўй қишлоғидан (Марказий Анадолу, Туркия) шим. роқдаги тепалик. Археологик қатламлар топилган (мил. ав. 4—3 – минг йиллик — мил. ав. 7—6-а. лар). Илк жез даври (мил. ав. 3-минг йиллик)га оид ниҳоятда бой некрополь очилган. Ундан қимматбаҳо идишлар, қурол-яроғ, маросим буюмлари, безаклар ҳамда хеттлар даврига оид маҳобатли мудофаа девори қолдиқлари топилган, девордаги дарвозаларга сфинкслар шакли туширилган. Тепаликда ибодатхона ва б. меъморий иншоотлар харобалари ҳам сақланган.