АЛАГОАС

АЛАГОАС — Бразилиянинг шим.шарқидаги штат. Сан-Франсиску дарёси қуйи оқимидан шим. роқда. Майд. 27,7 минг км2. Аҳолиси 2420 минг кишидан зиёд. Маъмурий маркази ва асосий порти — Масейо ш. Катта майдонларга шакарқамиш (соҳил бўйи текислигида) ва пахта (Бразилия тоғлигида) экилади. Озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати корхоналари бор. Сан-Франсиску дарёсидаги Паулу-Афонсу шаршараси ёнида катта ГЭС қурилган.