АЛАБАМА

АЛАБАМА — Шим. Америкадаги дарё, АҚШнинг жан.-шарқида, аксари қисми Алабама штатида. Уз. 640 км (Куса дарёси бошланган жойдан 1064 км). Ҳавзасининг майд. 115 минг км2. Мексика ёни пасттекислигидан оқиб ўтади ва Мексика қўлтиғига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Ёмғирдан сув олади. Куса ва Таллапуса ирмоқларида сув омборлари қурилган. Сув сарфи 1790 м3/сек. Этагидан Монтгомери ш. гача кема қатнайди. Алабама этагида Мобил ш. бор.