АЛ-ОРАЗ (араб. — чеҳра, кўриниш) — ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасида акциденция маъносида қўлланилган тушунча. Жавҳар (субстанция) нарса ва ҳодисаларнинг моддийлигини, аслий субстанционал хислатларини ифодалаш ва шунинг заминида уларнинг абадийлиги, йўқолмаслигининг асоси сифатида талқин этилган бўлса, Ал-ораз нарсаларнинг ўзгарувчан моддий хислатлари — ранги, бўйи, эни, шакли кабиларни ифодалаган. Мас, курсининг ёғочи, тахтаси жавҳар бўлса, кўриниши, бўёғи кабилар орази ҳисобланган.