АЛ-ИЗОҲ

«АЛ-ИЗОҲ» — ҳафталик диний, адабий, илмий, сиёсий журнал. Тошкентда «Уламо» жамияти томонидан чоп этилган. Биринчи сони 1917 й. 19 июнда чиққан. Мударрис Абдумаликҳожи Абдунаби ўғли муҳаррирлик қилган. Ма-қолалар кўпроқ диний масалалар бўйича саволжавоблар шаклида берилган. Исломда бидъат ва хурофотга қарши туришга интилган. «Ал-изоҳ»да мулла Муҳаммадазим Рўзимуҳаммад ўғли, мулла Ҳамидхўжа, Саид Мақсудхон, мулла Тошпўлат қори, мулла Пирмуҳаммад ўғли, Саидаҳмад Васлий, мулла Мирзо Охунжон махсум, мулла Турсунмуҳаммад аълам Туркистоний ва б. қатнашган. 1918 й. мартидан чиқишдан тўхтаган.