АКВИНК

АКВИНК — Рим империяси давридаги (мил. ав. 10 — мил. 409) шаҳар, мил. 107 й. дан Римнинг Қуйи Паннония провинцияси бош шаҳри. Аквинк харобалари Будапешт (Венгрия) яқинида жойлашган. 1775 й. дан казишма ишлари олиб борилади. Ҳунармандлар яшайдиган маҳаллалар, амфитеатр, мудофаа девори, ибодатхоналар, шунингдек Қуйи Паннония ноибининг саҳни нақшинкор саройи очилган.