АКВИЛЕГИЯ

АКВИЛЕГИЯ (лот. Aquilegia — сувйиғар) — айиқтовондошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Пояси тик (25—70 см), гуллари узун пихли кўк, бинафша, қизил ёки оч қизил; гулкосаси 5 баргли. Меваси ўзаро туташмаган туда уруғчибарглардан иборат. 50 га яқин тури бор. Европа, Осиё ва Америкада (ўрмон четлари, дарё бўйлари ва тоғларда) тарқалган. 9 тури бор, кўпроқ Марказий Осиё, қисман Сибирь ва Узоқ Шаркда учрайди. Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги тоғларда Аквилегиянинг икки тури ёввойи ҳолда ўсади. Оддий Аквилегия (А. vulgaris) гулзорларга экилади.