АКВАТИНТА

АКВАТИНТА (итал. acquatinta, acquaforte — офорт ва tinto — бўялган сўзидан) — гравюра тури, сиртига асфальт ёки канифоль кукуни металл тахтани кислота билан куйдириб ишланади. Оққора ва рангли расмлар ҳосил қилишда фойдаланилади. Акватинта чизиқли офорт билан қўлланилганда асар тус ва фактура жилваси билан бойитилади.