АКВАРЕЛЬ

АКВАРЕЛЬ (франц. aquarelle, асли лот. aqua — сув) — рассомлик санъатида ишлатиладиган бўёқ (сувда осон эрийди) ва шу бўёқ билан бажарилган ранг-тасвир асари.

Акварельнинг ўзига хос хусусияти бўёқнинг тиниқ, рангнинг софлигидир. Акварель рангтасвирида оқ бўёқ ишлатилмайди — оқ қоғоз бўёқ вазифасини бажаради. Акварель бўёғи қоғоз сиртига юпқа қатлам бўлиб ётади, бу қатлам нўрни яхши ўтказади. Шунинг учун Акварель ранг-тасвири юзаси силлиқ бўлмаган оқ қоғозга ишланади. Акварель бўёғида расм ишланганда рангсуртмалар, ранг қатламлари хусусияти ҳисобга олиниши керак.

Акварель қадимдан маълум бўлган. 15-а. да немис рассоми Акварель Дюрер А. да ажойиб асарлар яратган. 17—18-а. ларда Европада Акварель кенг тарқалди. 18—19 – а. бошларидан жадал ривожланди, услуб ва усуллари ишлаб чиқилди. Англия (У. Тернер, Р. Бонингтон ва б.), Франция (О. Домье, Э. Делакруа ва б.), Россия (К. Брюллов, И. Репин, В. Серов, М. Врубель ва б.) да Акварель санъатининг ажойиб намуналари яратилди. Ўзбекистон тасвирий санъатида Акварель рангтасвири 20-а. 20-й. ларидан ривожлана бошлаган. Акварель Николаев (Уста Мўмин), Г. Никитин, Б. Ҳамдамий, Ў. Тансиқбоев, В. Кайдалов ва б. рассомлар ўз Акварель асарлари билан ўзбек Акварель санъати ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. Ўзбекистон рассомларидан М. Содиқов, Т. Муҳамедов, F. Бойматов, В. Апухтин ва б. ижодида Акварель ривожланмоқда.