АКВАКУЛЬТУРА

АКВАКУЛЬТУРА (лот. aqua – сув, cultura — етиштириш, парвариш қилиш) — сув ҳавзаларидан унумли фойдаланиш мақсадида сувда яшайдиган организмлар (балиқлар, моллюскалар, қисқичбақасимонлар, сув ўтлари)ни назорат қилиб туриладиган шароитда етиштириш ва парвариш қилиш. Аквакультура маҳсулоти жаҳонда мунтазам ўсиб боради. Организмларни денгиз суви ёки шўр сувларда етиштириш марикультура деб аталади.