АКУСТИК ЗОНД

АКУСТИК ЗОНД — товуш майдонининг маълум нуқтасида товуш босимини ўлчашда ишлатиладиган қурилма. Товуш майдонига ўтадиган таъсирларни бартараф қилади. Кўпинча товуш тўлқин узунлигидан кичикроқ қилиб ясалади. Акустик зонд ясашда турли тўлқин ўтказгичлардан фойдаланилади.