АКУСТИК РЕЛЕ

АКУСТИК РЕЛЕ — товуш тебранишлари такрорийлиги (частотаси) ўзгаришларини, акустик босим ёки материалларнинг кўрсаткичлари (ютиш ва қайтариш коэффициентлари) ўзгаришини сезадиган қурилма. Механик ва электр таъсир усулларига асосланган хиллари бор. Меъморлик акустикаси, қурилиш акустикаси ва б. соҳаларда қўлланилади.