АКУСТИК ФИЛЬТР

АКУСТИК ФИЛЬТР — маълум такрорийлик (частота)ли товушни ажратиб утказадиган ёки ютиб қоладиган акустик қурилма. Энг оддий Акустик фильтр — акустик резонатор. А. ф. назарияси электр фильтр назарияси асосида ишлаб чиқилган. Бошланғич такрорийликдан маълум такрорийликкача бўлган барча товуш тулқинларини ўтказадиган Акустик фильтр паст такрорийликли, маълум такрорийликдан юқори товуш тўлқинларини ўтказадиган Акустик фильтр юксак такрорийликли ва паст такрорийлик билан юксак такрорийлик орасидаги товуш тўлқинларини ўтказадигани полосали Акустик фильтр дейилиб, у паст ва юқори такрорийликли Акустик фильтр лардан иборат бўлиши мумкин. Акустик фильтр шовқинларни камайтириш мақсадида техникада, меъморчилик ва қурилишда кенг татбиқ қилинади (мас, автомобиль сўндиргичлари).