АКТЁРЛИК САНЪАТИ

АКТЁРЛИК САНЪАТИ — актёр ижрочилиги, театр, кино, телевидение ва радиола бадиий образ яратиш санъати. Актёр маълум ролда ўйнар экан, ўз қаҳрамони қиёфасига кириб, унинг феъл-атворини, ички дунёси ва интилишларини ифодалайди. Бунда у пьеса, либретто ёки сценарийдаги мазмунни ўз ижоди, ҳаётий тажрибаси билан бойитади, жонлантиради. Образ яратишда актёрнинг нутқи, гавдаси, юз ва кўз имоишоралари, туйғулари, идроки асосий воситалардир. Актёр грим, либос, баъзан ниқобдан фойдаланади, гавдалантирадиган кишиси ёки бошқа мавжудотга яраша хатти-ҳаракат, оҳанг, имо-ишора топади, ички ва ташқи томонни бирбирига уйғунлаштиради. Актёрлик санъати ижрочиларнинг дунёқараши, шахсияти, ижодий ўзига хослигига таянган ҳолда ҳаётий воқеликни акс эттиради. Санъат турлари (драма, опера, балет, кино, телефильм, телеспектакль, радиотеатр) ва турли-туман жанрларга қараб Актёрлик санъати бир қатор услублар ва йўналишларга бўлинади. Саҳнада ижод қилувчи актёрни юзлаб томошабин бевосита кузатиб туради. Шунинг учун у ҳар бир сўзни баланд товуш билан айтишга, ҳар бир ҳаракатни бўрттириб кўрсатишга мажбур.

Кинода бошқача: овозеиз кинода фақат қаракат, имо-ишора билан инсон феъл-атвори очиб берилган, кино овозли бўлгач, актёр кино камераси рўпа-расида купроқ қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини очишга ўтди. Телевидение ҳам актёрдан табиийликни талаб қилади. Радиотеатрда эса актёрларнинг узлари кўринмайди, овозлари эшитилади, холос. Шу боисдан овоз имкониятлари кенг ишлатилади. Балет спектаклларида образлар раққос ва раққосаларнинг муайян мусиқа мазмунини ифодаловчи тана, қул ҳаракатлари, айланишлари, юз ва кўз имо-ишоралари воситасида яратилади. Операда ижрочининг мусиқий оҳанглари, образ суръати композитор томонидан белгиланган, дирижёр раҳбарлигида оркестр томонидан ўзлаштирилган бўлади. Актёр композитор белгилаган, оркестр узлаштирган оҳанг ва усулларни ўз жозибаси, овози, ҳис-туйғулари билан бойитади. Мусиқали театр тури (опера, балет, оперетта, мусиқали драма)га қараб артистнинг айтиш ва саҳнавий ҳаракатлари ҳар хил бўлади. Aммo умумий жиҳат шуки, мусиқали театр артисти хонандалик, актёрлик, раққослик соҳаларини пухта ўзлаштирган, синтетик қобилиятга эга бўлиши керак.

Ўзбек Актёрлик санъати қадим тарихга эга. Унинг сарчашмалари ибтидоий жамиятдан бошланган: табиат ҳодисаларига топиниш, ибтидоий одамларнинг эътиқодларига доир маросимлардан, овчилик билан боғлиқ кўпчилик бўлиб ижро этиладиган ўйинлар, пантомималардан келиб чиққан. Актёрлик санъати бадиий ижоднинг алохида тури сифатида мил. ав. 5-а. да Ҳиндистон, Юнонистонда шаклланади. Кейинчалик Қад. Римда ривожланди. Илк давлатлар ва шаҳарларнинг пайдо бўлиши натижасида Туркистонда ҳам Актёрлик санъатининг ўзига хос илк кури-нишлари шаклланди. Эллинизм даврида (мил. ав. 3—1-а. лар) вужудга келган Актёрлик санъати анъаналари 20-а. бошларигача етиб келган. У ижтимоий тимсол — образлар яратишда ўзига хос услуб ва ифода воситаларига эга бўлган. Образ яратишда психологик таҳлилдан кўра нутқнинг сербўёқлиги, муболаға, бадиҳа, кулги воситаларидан кенг фойдаланиш, ҳаракат, имо-ишора, оҳангларни бўрттиришга интилишган. Антик даврда ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида ҳам трагик актёрлар иш кўрган. Ўрта асрларда Мовароуннаҳр, Фарғона водийси, Хоразм воҳасида ҳажв ва ҳазил воситаларидан фойдаланган масхаралар, муқаллидлар, жиддий йўсинда ҳикоя қилувчи маддоҳлар, қиссахонлар, воизлар, гўяндалар фаолият кўрсатганлар. 20-а. да майдонга келган Европа типидаги янги ўзбек театрида Актёрлик санъати янада тараққий этди. У жаҳон театри ва Актёрлик санъати тажрибаларини ижодий ўзлаштириш, қад. миллий театр ижрочилик анъаналарини ривожлантириш йўлида камол топди. Актёрлар драматург тасвирлаган воқеликни, пьеса қахрамонларининг ички дунёсини очишга, образнинг ғоявий маъносини чуқур талқин қилишга ўргандилар. 20—30-й. лар ўткир сатирик йўналиш, маиший тафсилот, ёрқинлик, бўрттирма ўзбек Актёрлик санъатига хос бўлган. А. Ҳидоятов, ғ. Исломов, М. Мироқилов, Р. Пирмуҳамедов ва б. актёрларнинг ижодлари бунга мисолдир. 40-й. ларнинг охири — 50-й. ларда ўзбек актёрлари ижодида йирик фалсафий умумлашма, замонавий жўшқинликка интилиш кучайди. О. Хўжаев, Ш. Бурҳонов, С. Эшонтўраева, 3. Садриевалар яратган тарихий ва мумтоз образлар ғоявий теранлиги, бадиий етуклиги билан ўзбек Актёрлик санъати сни юқори поғонага кўтарди. Шу йилларда қаҳрамонона-романтик, фалсафий-бадиий, ижтимоий-маиший ижрочилик йўналишлари ва миллий ижрочилик мактаби шаклланди. Театр актёрлари кино, телерадио соҳаларига дадил кириб бориб, мазкур санъатлар ижрочилигининг шаклланишига ҳисса қўшдилар. Ушбу санъатларни мукаммал эгаллаган Р. Пирмуҳамедов, Р. Ҳамроев, Н. Раҳимов, Ш. Бурҳонов, Я. Саримсоқова, О. Жалилов, Ҳ. Умаров, Ё. Ахмедов, П. Саидқосимов, Ў. Алихўжаев, Д. Қамбарова, И. Эргашев, Ё. Саъдиев, Т. Шокирова каби актёрлар авлоди етишди. 60—90-й. ларда Ўзбек Актёрлик санъати сда ижодий йўналишлар кўпайди, театрда, телерадиода, циркда ижод қилувчи ижрочиларнинг бир-бирларига таъсирлари кучайди. О. Норбоева, Э. Комилов, Г. Жамилова, Ҳ. Нурматов, Р. Аҳмедова, М. Абдуқундузов, Т. Мўминов, М. Ражабов каби актёрлар мавжуд анъаналарни ўзлаштириш йўлидан бордилар.

Ўзбек операси, мусиқали драма театрларида Т. Жалилов, М. Ашрафий, Т. Содиқов, С. Юдаков, М. Левиев, И. Акбаров каби композиторларнинг мусиқа асарлари асосида ижрочилик мактаби шаклланди. М. Қориёқубов, Ҳ. Носирова, Л. Саримсоқова, К. Зокиров, С. Қобулова, С. Ярашев, Ш. Раҳимова, Г. Измайлова, Б. Ҳориева ва б. шу мактаб вакилларидир.

Ўзбекистон мустақиллиги даврида саҳнавий жанрларнинг ўзаро таъсири, янги бирикмали уйғун жанрларнинг пайдо бўлиши Актёрлик санъати сда ҳам ижро ва ифода воситаларининг янада бойишига олиб келди. Драма театрида ашула ва рақс воситаларини кенг қуллаш, мусиқа театрида драматизм, ички кечинмаларнинг кучайиши, болалар театрида барча ижрочилик йўналишларидан баҳраманд бўлиш шундан далолатдир. Бу даврда қўлга киритилган чинакам ижодий эркинлик А. сда ҳам уз аксини топди: миллий анъаналарга эътибор, ижодий изланиш, янги шакл ва воситалар излаб топиш, бадиҳагўйлик кучайди. Актёрлар ўз истеъдодлари, имкониятларини турли жанрларда синаб кўриш ва тўлиқ рўёбга чиқариш имконига эга бўлдилар.

Муҳсин Қодиров.