АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ

АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ — акция эгасига акциядорлик жамиятида амалдаги ҳукмронликни таъминлайдиган акциялар миқдори; чиқарилган акцияларнинг умумий суммасида бир шахс, компания ёки давлатнинг йирик ҳиссаси. Акциядор жамиятнинг йиғилишида ҳал қилувчи овозга эга бўлиш ҳуқуқини беради (бунда жами акциядор капиталнинг 51% га эмас, балки 20—30%, баъзан ундан ҳам камроқ ҳиссага эга булиши кифоя). Акцияларнинг назорат пакетига эгалик қилиш амалда акциядор жамиятнинг хўжайини бўлиш, унинг қолган аъзолари капиталини бошқариш имкониятини беради.