АКЦИДЕНЦИЯ

АКЦИДЕНЦИЯ (лот. accidentia — тасодиф) — бирор нарсанинг тасодифий, ўзгарувчан, муҳим бўлмаган, ўткинчи хоссаси. Субстанциягя қарама-қарши. Акциденция термини биринчи марта Аристотелнинг «Метафизика» ва «Физика» асарларида ишлатилган. Ўрта аср схоластикасида, 17—18 – а. фалсафасида кўп қўлланилган ва шарқ фалсафасида ал-ораз деб ишлатилган.