АКТИВ ЧЎКМАЛАР

АКТИВ ЧЎКМАЛАР — радиоактив емирилиш ёки ядро реакцияси натижасида тезлашган радиоактив атомлардан вужудга келиб, газ фазасидан кат-тик, жисмлар сиртига ўтириб қолган заррачалар тўплами. Уларни тадқиқ этиш йули б-н зарралар қандай радиоактив моддадан чиққан булса, шулар миқдорини аниқлаш ва ўрганиш мумкин, буни Актив чўкмалар усули дейилади. Ундан атм. нинг радиоактив зарралар билан ифлосланганлигини билишда ва қисқа ваqn барқарор бўлиб, радиоактив зар-раларга парчаланадиган изотопларни ўрганишда фойдаланилади. Радиоактив изотоплар олишда ҳам ишлатилади.