АКТИНОМЕТРИЯ

АКТИНОМЕТРИЯ — метеорологиянинг атмосфера, қуёш ва ер нурланишини (радиациясини) табиий шароитда тадқиқ қилиш ҳамда радиацияни ўлчаш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи бўлими. Вазифаси радиациянинг ҳар хил турларини ўлчаш, қуёш радиациясининг атмосферада ютилиш, сочилиш ва қайтарилиши қонуниятларини текшириш, шунингдек, атмосфера, ер ости ва б. юза ҳамда қатламларнинг радиация балансини ўрганиш, халқ хўжалигида радиациядан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.