АКТИНОМЕТР (актино… ва метр) — Қуёшдан бевосита келувчи радиация жадаллигини улчайдиган асбоб. Ишлаш тарзи тушаётган радиациянинг қорайтирилган сиртга ютилишига ва нур энергиясининг иссиқлик энергиясига айланишига асосланган. Бундай Актинометр ларда радиацияни қабул қилувчиси сифатида қорага бўялган юпқа металл бўлаги (пластинка) ишлатилади. Ютилган радиация иссиқлигини бир неча усул б-н, мас, радиация таъсирида асбоб қабул қилувчиси т-расининг ошиш қийматини (кумуш дискли Актинометр), қабул қилувчи билан унинг атрофидаги муҳит т-раси орасидаги фарқ натижасида ҳосил бўлувчи термотокни (Янишевс-кий термоустуни, Молл Актинометри), биметалл пластинканинг қуёш нури таъсирида деформацияланиш катталигини (Михельсон Актинометри) ўлчаб топилади. Нўрнинг айрим спектри (ранги) қувватини ўлчашда фотокимёвий, фотоэлектрик ҳамда фотографик каби селектив усуллар ишлатилади. Бир неча нур фильтрлари билан таъминланган Актинометр ҳам шу мақсадда қўлланилади.