АКТИНОИДЛАР

АКТИНОИДЛАР, актинидлар — Менделеев даврий системасининг III гуруҳи 7даврида актинийдан кейин турадиган 14 та элементнинг умумий номи. Уларнинг тартиб рақами 90 дан 103 гача: торий Th (№ 90), протактиний Ра (№ 91), уран U (№ 92), нептуний Np (Nb 93), плутоний Pu (№ 94), америций Am (№ 95), кюрий Cm (№ 96), беркелий Bk (№ 97), калифорний Cf (№ 98), эйнштейний Es (№ 99), фермий Fm (№ 100), менделеевий Md (Nb 101), нобелий No (№ 102), лоуренсий Lr (№ 103). Бу элементларнинг аксарисида сиртқи 1-ва 2-қаватларидаги электронлар сони бир хил бўлиб, сиртдан ҳисобланганда 3-қаватларида электронлар сони бир хил эмас, актинийдан лоуренсийга ўтган сари электронлар сони ортиб бориб, 32 тага етади; атом ва ион радиуслари кичиклашади; уларнинг барчаси радиоактив; уран изотоплари — уран-235 (U 235) ва уран-233 (U 233) ҳамда плутоний-239 (Pu 239) ядро реакторларида ёқилғи ва атом бомбаларида портловчи моддалар сифатида ишлатилади. Актиноидлар оқиш-кумуш рангли металлар. Кўпчилик Актиноидларнинг с.of. 20 г/см3 га яқин. Нептуний ва плутонийнинг эриш т-раси 640° атрофида, бошқаларининг эриш т-ралари 1000° дан юқори. Актиноидлар водород, кислород, ол-тингугурт, азот, галлогенлар ва б. металлмаслар билан кимёвий реакцияга осон киришади. Кимёвий хоссалари жиҳатидан уран, нептуний, плутоний ва америций бир-бирига жуда яқин. Беркелий, фермий, менделеевий, нобелий ва лоуренсийлар эса кимёвий хоссаларига кўра лантаноидларга яқиндир.