АКТИНОГРАФ

АКТИНОГРАФ (актино… ва граф) — Куёш радиацияси жадаллигини узлуксиз ёзиб борувчи асбоб. А. радиацияни қабул қилувчи қисм — приёмник билан уни қайд қилиб борувчи гальванографдан иборат. Қуёшдан бевосита келувчи радиацияни улчаш учун термоэлектр Актинограф, сочма ва йигинди радиацияни қайд қилиб бориш учун пиранограф ва соляриграф ишлатилади. Асбоб приёмнигининг кўрсатиши кўпинча механик усулда, айрим ҳоллардагина фотографик усулда қайд қилинади.