АКТИНИЙ

АКТИНИЙ (лот. Actinium, юн. aktinos — нур) , Ac — Менделеев даврий сис-темасининг III гуруҳига мансуб кимёвий радиоактив элемент. Тартиб рақами 89, ат. м. 227, 0278; ер пўстининг отирлик жиҳатдан қисмини ташкил этади, 1899 й. да француз кимёгари А. Дебьерн уран рудаси чиқиндиларини нурлантириш пайтида кашф этган. Унинг 10 изотопи маълум: Ас2» (ярим емирилиш даври 21,8 й.), Ас228 (ярим емирилиш даври 6,13 соат), Ас225 (ярим емирилиш даври 10 кун). А. кумуш ранг металл; суюкланиш т-раси 1040°, кимёвий хоссалари жиҳатидан лантанга ўхшайди. У 3 валентли, ҳавода тез оксидланади, хлорид ва нитрат кислоталарда эрийди. Тоза Актиний ни-ядровий жараёнлар ёрдамида олиш қулай. Радийни атом реакторида нейтронлар ёрдамида нурлантириш йўли билан кўп миқдорда Актиний олиш мумкин.