АКСОН (юн. axon — ўқ) , нейрит — нерв толаларининг йиғиндисидан пайдо бўлган ўқ; нерв ҳужайрасининг узун ўсимтаси. Аксон таъсиротни (нерв импульсини) периферик аъзолардан марка-зий нерв системасига ва аксинча, марказий нерв системасидан аъзоларга ёки бир аъзодан иккинчисига (аксон-рефлекс) ўтказиб беради. Аксоннинг бошланғич қисми ингичка, охири йўғон ва махсус пўст билан уралган булади.