АКСИРИШ, тушкириш — организмнинг ҳимоя реакцияларидан бири. Ёт жисмлар (чанг, шиллиқ модда, аччиқ, қўланса ислар ва б.) бурун бўшлиғидаги шиллиқ қаватнинг нерв ҳужайраларига таъсир этиши натижасида Аксириш содир бўлади. Таъсирловчилар уч тармоқпи нервнинг бурун бўшлиғида жойлашган сезувчи нерв охирларига таъсир этади. Бунга жавобан киши рефлектор тарзда чуқур нафас олади. Сўнгра юмшоқ танглай кўтарилиб, бу-руннинг ички тешигини беркитади, натижада кўкрак бўшлиғида босим ошиб кетади. Шундан кейин буруннинг ички тешиги бирдан очилиб, тўпланиб қолган ҳаво бурун орқали чиқиб кетади. Шиллиқ қаватни таъсирлаб турган ёт модда ҳам ҳаво б-н чиқади. Аксириш баъзи касалликлар (мас, грипп, тумов ва б.)нинг бошланғич белгиси бўлиши ҳам мумкин.