АКСЕЛЕРОМЕТР

АКСЕЛЕРОМЕТР (лот. accelero — тез-латаман ва юн. metreo — ўлчайман) — машиналар, двигателлар ва ҳ. к., космик учиш аппаратлари, ракеталар, самолётлар ва б. ҳаракатланувчи объектларда пайдо бўладиган тезланишни (ўта юкланишни) ўлчайдиган асбоб. Ҳаракат турига қараб чизиқли ва бурчакли Акселерометр ; ишлаш тарзига кура механиқ электр механик ва б. ; вазифасига кўра вақт ёки йўл функцияси сифатида тезланишни ҳамда тез ўтадиган жараёнда тезланишнинг энг катта (максимал) қийматини ўлчайдиган хилларга бўлинади. Ёзиб олувчи қурилмали Акселерометр акселерограф деб аталади.