АКС ШУЪЛА

АКС ШУЪЛА — осмоннинг Қуёшга диаметриал қарама-қарши томонида тумансимон, ёйиқ доғдай кўринадиган кучеиз шуъла. Сайёралараро чангга тушаётган қуёш нурларининг қайтишидан ҳосил бўлади. Акс шуълани фақат ойдинсиз, тим қоронғи ва ҳаво очиқ тунларда, март-апр. ҳамда сент.-окт. ойларида кузатиш мумкин. У Кавказ ва Ўрта Осиё ҳудудларида яхши кузатилади. Акс шуъла ёрқинлиги тунги осмон ёрқинлигидан 10—15% ортиқ. Акс шуъланинг ёрқинлиги ва шакли қуёш нури фаоллигига қараб ўзгариб туради. Акс шуъла табиати ҳали яхши ўрганилган эмас.