АКРОСОМА

АКРОСОМА (юн. akron — чўққи ва soma — тана) — сперматозоид бошчаси устидаги ғилофча. Зич танача шаклида ётади. Акросома уруғланиш учун зарур тузилма. Акросомада тухумҳужайра қобиғини емирадиган гиалуронидаза ферменти бўлади.