АКРОМЕГАЛИЯ

АКРОМЕГАЛИЯ (юн. akros — оёққўл ва megos — катта) — мия ортиги (гипофиз) ўсиш гормонини ортиқча и. ч. натижасида келиб чиқадиган эндокрин касаллик. Бунда одамларнинг лаб, бурун, пастки ва юқори жағи ҳамда оёққўли, шунингдек ички аъзолари катталашиб кетади. Акромегалияда тана скелета, юмшоқ тўқималари (бириктирувчи тўқима, мускул, шиллиқ пардалар) ҳаддан ташқари ўсиб кетади. Кўпинча 18—35 ёшдаги кишилар (аксари аёллар)да учрайди. Акромегалияда ички секреция безларининг фаолияти ҳам бузилади. Акромегалия рентген нурлари, гормонал препаратлар, шунингдек жарроҳлик йўли билан даволанади.