АКРИ

АКРИ — Бразилиянинг шим.-ғарбий қисмидаги штат. Журуа ва Пурус дарёлари юқори оқимида. Майд. 154 минг км2. Аҳолиси 417 минг киши (1991). Маъмурий маркази — Риу-Бранку ш. Штат ерлари нам тропик ўрмон билан қопланган. Гевея ўсимлиги шарбати, бразилия ёнғоғи йиғилади. Овчилик билан шуғулланилади.