АКМУЛЛА Мифтахетдин Камалетдинович (1831.14.12 — Уфа губерняси, Тусанбай қишлоғи—1895.21.10) — бошқирд маърифатпарвар шоири; татар ва қозоқ адабиёти намояндаси. Туркий тилда, жумладан, қозоқ тилида шеърлар ижод қилган. Шеърларида оддий инсонни мадҳ этади, халқни билим олиш ва ҳунар ўрганишга чақиради, адолат ҳамда оқилликни улуғлайди. 1904 й. да алоҳида шеърий тўплами нашр этилган. Шоир номи («Акмулла») билан 1911—16 й. ларда ҳажвий журнал нашр этилган.