АККУМУЛЯТИВ РЕЛЬЕФ — рельеф шакллари мажмуи. Денгиз, дарё, кўл, музлик ва б. ётқизиқлар, шунингдек вулкан фаолияти (лава, кўл ва ҳ. к.) маҳсулотлари тўпланиши (аккумуляция) натижасида ҳосил бўлади. Сув-А. р, музлик-А. р., эол-А. р., гравитаци-он Аккумулятив рельеф, вулканик Аккумулятив рельеф, ороген-А. р. бўлади.