АККРЕДИТИВ

АККРЕДИТИВ (лот. accredo — ишонаман) — 1) нақд пулсиз ҳисобкитоблар олиб бориладиган банк ҳисоб варағи;

2) томонлар ўртасида тузилган шартно-мага кўра амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоб тури. Унда қарз берувчи (кредитор) ўзига тегишли тўловларни Аккредитив топшириғида кўзда тутилган шартлар ва муддатларда тегишли банк орқали олиб туради;

3) номига ёзиб берилган шахсга кредит муассасасидан кўрсатилган суммани олиш ҳуқуқини тасдикловчи қимматбаҳо қоғоз. Бундан ташқари А. лар турли шаҳарларда жойлашган корхоналарнинг мулкий муносабатларида (жўнатилган маҳсулотлар учун товар-транспорт ҳужжатлари асосида ҳақ тўлаш), халқаро ҳисобкитобларда (айниқса, мамлакатлараро экспорт-импорт муносабатларида) кенг қўлланилади.