АККЕРМАН КОНВЕНЦИЯСИ — Россия билан Туркия ўртасида 1826 й. 7 окт. да Аккерман ш. да тузилган шартнома. 1812 й. ги Бухарест сулҳинн тўлдирган. Молдавия, Валахия ва Сербиянинг имтиёзларига риоя қилиниши юзасидан Туркия мажбурият олган. Россия савдо кемаларига Туркия ҳудудий сувларида сузиб юриш, рус фуқароларига эса барча турк вилоятларида савдо қилиш ҳуқуқи берилди. Россия ва унга дуст давлатлар турк бўғозларидан ҳам бемалол фойдаланадиган бўлди. Аккерман конвенцияси Россиянинг Яқин Шарқ ва Болқондаги мавқеини мустаҳкамлашда муайян роль ўйнади.