АККАД

АККАД (Агаде) — Месопотамиядатн қад. шаҳар, ҳоз. Бағдоднинг жан.-ғарбида. Аниқ жойлашган ери маълум эмас. Мил. ав. 24—22 – а. ларда — Месопотамия ва Эламдан таркиб топган давлат маркази. Аккад номи кейинчалик Жан. Месопотамиянинг бутун шим. ҳудудига ўтган. Тахм. мил. ав. 2200 й. ярим кўчманчи гутий қабилалар томонидан яксон қилинган.