АКИТА

АКИТА — Япониядаги шаҳар, Хонсю о. нинг шим.-ғарбида, Омоно дарёси этагида; А. префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 304 минг (1991). Т. й. станцияси; нефть-кимё, ёғочсозлик, рангли металлургия, ҳунармандчилик корхоналари бор. Ипак газламалар ишлаб чиқарилади. Ёғоч-тахта, нефть маҳсулотлари, шоли экспорт қилинади. Ун-т бор. Акита 8 – а. да қурилган.