АКИНАК

АКИНАК (юн. akinakes) — ханжар (40 — 60 см)]. Сак, скиф ва форсларда мил. ав. 1 – минг йиллик ўртаси ва 2-ярмида қўл жангида санчувчи қурол сифатида ишлатилган. Амударё хавзасидан топилган сак жангчиси тасвири туширилган тилла жевакка қараб Акинакнинг қандай тақиб юрилганлигини билиш мумкин. У белбоққа осиб қўйилган, пастки учи эса от минганда ёки пиёда юрганда халақит бермаслиги учун ёнбошга, тиззадан юқорироққа боғлаб қўйилган.