АКБАРОВ

АКБАРОВ Одилжон (1933.23.8, Балиқчи тумани) Халқ ўқитувчиси (1983). «Ўзбекистон ҳунар-техника таълими аълочиси» (1969). 1951 й. Андижон ш. даги 10-ҳунар билим юртини, 1955 й. Тошкент индустриал техникумини, 1971 й. сиртдан Андижон педагогика ин-тини тугатган. 1955 й. дан Андижон ш. даги 10-ҳунар-техника билим юртида и. ч. таълими бўйича уста, 1971—96 й. ларда Андижон машинасозлик лицейида махсус фанлар бўйича ўқитувчи. А. бошчилик қилган чизмачилик кабинети республикадаги энг намунали кабинет хисобланган. Экранлаштирилган бу кабинетда турли хил кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар ўрнатилган.