АКБАРОВ Икром Илҳомович (1921.1.3, Тошкент) — композитор, Ўзбекистон халқ артиста (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Тошкент (1945) ва Ленинград (1950) консерваторияларини тугатган. Ҳамзага бағишланган «Шоир хотирасига» симфоник поэмаси (1954) ўзбек симфоник ижодий тафаккурининг шаклланишида Асқарали Акбаров ишлаган бино безаги муҳим аҳамиятга эга бўлган. Акбаров симфоник асарлар, опера ва балетлар, ораториялар, вокал-симфоник ва камер-чолғу асарлар (хусусан 6 та торли квартет), қўшиқ ва романслар, хор туркумлари муаллифи, кинофильмлар ва драматик спектаклларга мусиқа яратган, ўзбек халқ куйларини жўрсиз хор учун қайта ишлаган. Ижодий услуби теран симфоник тафаккурга асосланган. Симфоник асарлари — «Эпик поэма» (1961), скрипка ва оркестр учун 1—2 – ва 3 – концертлар (1962, 1984, 1997), «Почта» (1970), «Шакунтала» (1980) симфоник манзаралари, «Самарқанд ҳақида симфоник ҳикоялар»и (1973), 2 та симфония (1996, 1998) ва б. «Орзу» (1957), «Лайли ва Мажнун» (1968), «Наврўз» (1984) балетлари, «Сўғд элининг қоплони» (1977) ва «Ибтидо хатоси» (1997) опе-ралари, «Тошкентнома» (1964), «Мангу хотира» (1985) ораторияларини яратган. Асарлари чет элларда ҳам ижро этилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати (1977). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).
Ад.: Джаббаров Акбаров, Соломонова Т., Композиторы и музыковеды Узбекистана, Т., 1975; Янов-Яновская НС, Икрам Акбаров, Т., 1990.