АКАШАК

АКАШАК, контрактура — бўғим ҳаракатининг вақтинча ёки бутунлай чекланиши. Бунда мускул протоплазмаси коллоиди хусусиятларининг ўзгариши натижасида мускул узоқ вақт қисқариб қолади. Акашакга кўпинча куйиш, жароҳатланиш, яллиғланишдан сўнг пайдо бўлган чандиқларнинг тортишиши ёки гипс боғлам қўйилиши туфайли бўғимнинг узоқ вақт қимирламаслиги, шунингдек марказий ёки периферик нерв системасииннг шикастланиши ва б. сабаб бўлади. Давоси: шифобахш гимнастика, физиотерапия, балчиқ суркаш, иссиқ қилиш, механотерапия, баъзан жарроҳлик усули қўлланилади.