АКАРИФАГЛАР

АКАРИФАГЛАР (юн. akari — кана ва phagos — еювчи) — йиртқич ва паразит ҳашаротлар ҳамда каналар; ўргимчакканаларнинг табиий кушандалари. Сугориладиган деҳқончилик минтақаларида оддий ўргимчаккана билан озиқланувчи Акарифагларнинг 40 тури аниқланган. Ғўза ва бошқа қ. х. экинларидаги ўргимчаккана билан озиқланиб, улар сонини камайтирувчи Акарифаглар — стеторус, канахўр трипе, йиртқич қандала — ориус, олтинкўзлар, фитосеид оиласига мансуб йиртқич каналар ва б. катта аҳамиятга эга. Йиртқич каналардан иссиқхоналардаги ўсимликларни, баҳор ва кузда эса ҳарорат 30% дан юқори ва ҳаво намлиги 60—80% ли шароитда ғўзани зараркунандалардан ҳимоя қилишда ҳашаротларни мавсумий тарқатиш усулида фойдаланилади (яна қ. Фойдали ҳашаротлар).