АКАДЕМИК ТЕАТР

АКАДЕМИК ТЕАТР — МДҲ мамлакатларидаги йирик ва кўҳна театрларга бериладиган фахрий унвон. Собиқ Иттифокда 1919 й. да таъсис қилинган. Биринчи бўлиб Академик театр унвони Москвадаги Катта театрга берилган. Ўзбекистонда шу унвонга сазовор бўлган 3 та театр бор: Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театри, Навоий номидаги Катта академик опера ва балет театри ва Республика академик рус драма театри.